Айни дамда "Реал Мадрид" Испания Ла Лигаси доирасида "Осасуна"га қарши сафарда ўйнамоқда.
Биринчи бўлим охирида "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Винисиус Жуниор спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олди.
Энди Винисиус йиғилиб қолган сариқ карточкалар туфайли дисквалификацияга учрайди ва "Реал"нинг битта ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Бразилиялик футболчи 31-март куни “Атлетик”ка қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, "Осасуна"га қарши ўйинда Винисиус ҳисобни очган эди. Бразилиялик футболчи бир ярим йил ичида биринчи марта кетма-кет тўртта ўйинда гол урди.