Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ла Масиянинг унутилган юлдузи – Адама Траоре!

Баҳо:
+ | -

Адама Траоре Испанияда, Барселона провинцияларидан бирида туғилган. Унинг ота-онаси Малидан. Бироқ Траоре ҳеч қачон Мали терма жамоасида расмий ўйинларда майдонга тушмаган.

Аммо 2012 йилда у Испания U-16 терма жамоасида, 2013 йилда эса U-17 таркибида ўйнай бошлади. 2013-йилда Траоре “Барселона Б”га келиб қўшилди ва 2015-йилгача бу жамоада ўйнади.

2013-йилнинг 23-ноябрда у “Барса” асосий жамоасида дебют қилди ва 83-дақиқада Неймарни алмаштирди. Бироқ, у бошқа ҳеч қачон "Барса" асосий жамоасида ўйнамаган.

2015 йилда у "Астон Вилла"га сотилган. Бироқ у ўзини “шерлар” аъзоси сифатида яхши кўрсата олмади ва 2016-йилда “Мидлсбро”га ўтди, ўшанда бу жамоа Премьер-лигада ўйнарди. Адама “Мидлсбро” сафида 2016-йилнинг 10-сентябрида “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда майдонга тушди.

Премьер-лигадаги 16/17 йилги мавсум "Мидлсбро" учун омадсиз келди, 17/18 мавсумда эса яна чемпионшипга тушиб кетишди. 17/18 мавсумда Адама 5 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди, шу туфайли у "Мидлсбро"нинг энг яхши футболчиси деб топилди. Адама чемпионшипдаги энг муваффақиятли дриблингларни ҳам амалга оширди.

2018 йилнинг 8 августида Адама "Вулверхэмптон"га ўтди. Трансфер суммаси 18 миллион фунт стерлингни ташкил etdi. Шу куни, 8-август куни Адама Траоре "Бўрилар" сафида "Лестер"га қарши ўйинда дебют қилди ва 1-сентябрь куни "Вест Хэм Юнайтед" дарвозасига "бўрилар" сафидаги илк голини урди.

2019-йилнинг 6-октябр куни Адама Траоре “Манчестер Сити”га қарши ўйинда дубл қайд этиб, учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди. Ўша баҳсда "Вулверхэмптон" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўша йилнинг 28 ноябрида испаниялик футболчи еврокубоклардаги илк голини уриб, Португалиянинг "Брага" клуби дарвозасини ишғол қилди. Январь ойида Траоре Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринини олди.

2022-йил, 29-январ малилик футболчи “Барса” томонидан ижарага олинганди. "Кўк-анорранглилар" сафида жами 16та ўйин ўтказиб, 4та голли узатма ва битта голга муаллифлик қилган. 2022 йилнинг ёзида у "бўрилар"га қайтди, лекин камроқ ўйин амалиётига эга бўлди. 2023 йилнинг ёзида у "Фулхэм"га ўтди.

Хулоса қилсак: Адама Траоре ўзининг барча иқтидорини очиб беролмади, лекин унинг дриблинги ва тезлиги шунчаки ажойиб эди. Адама Траоре Эден Азардан кўра муваффақиятли дриблинглар фоизига эга эди! Албатта, Траоре оддий югурувчи эмас, балки гол уриш ва пас беришдан кўра дриблингни яхши кўрадиган жуда технар футболчи ҳам эди.

Киритилди: 00:00, 18.03.2024.
Ўқилди: 2850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди [13633]

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6527]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5085]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [2957]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2875]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2850]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2113]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2069]

"Атлетико" мухлисларининг ҳақоратлари "Барса" юлдузига таъсир қилди [1987]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик