"Наполи" дарвозабони Алекс Мерет манфаатларини ҳимоя қилувчи футбол агенти Федерико Пасторелло неаполликлар клуби билан янги шартнома ҳақида фикр билдирди.
"Агар Алекс жорий мавсумдаги ўйинларининг 70 фоизида ўйнаса, автоматик янгиланиш имконияти мавжуд. Бироқ, бу фақат бир йиллик узайтириш, шунинг учун биз раҳбарият билан янги узоқ муддатли шартнома ҳақида гаплашмоқдамиз. Мерет бу ерда қолишни истайди", - дейди агент.
А Сериянинг жорий мавсумида 26 ёшли дарвозабон 22 та ўйинда майдонга тушди.