"Манчестер Юнайтед" ёзда ўз сафига янги ярим ҳимоячини қўшиб олиши мумкин.
Тўғри, бу Каземиро жамоани тарк этган тақдирдагина содир бўлади. Журналист Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ярим ҳимоячини сотиб олишни ҳали режалаштирмаган.
Бироқ, Каземиро келаси ёзда жамоани тарк этса, ҳаммаси ўзгариши мумкин. Аввалроқ бразилиялик футболчига "Ан-Наср" қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик.