Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Катанец Гонгконгга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Гонгконгга қарши бўлиб ўтган (2:0) ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамга бугунги кўрсатган ўйини учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биринчи бўлимда ҳар қанча ҳаракат қилсак ҳам гол кирита олмадик, бироқ иккичи бўлимда агрессивроқ ўйнаб, 2 та гол киритишга эришдик. Рақиб дарвозабони жуда яхши ўйнади ва бир қанча зарбаларимизни қайтарди. Бугунги натижадан қониқдим, яхши ўйин кўрсатдик.

Элдор биз учун жуда муҳим футболчи. У мен жамоада ишлаб келганимдан бери жуда муҳим голларни уриб келади. У таркибимизда бўлса, рақиблар ундан ҳайиқади. Шомуродов Осиё Кубогида биз билан бўлолмади, бироқ мусобақа тарихда қолди, энди у ҳақида гапирмаймиз.

Гонгконгнинг бошқа жамоаларга қарши ўйинларини кузатмадим, бироқ бугун биз яхшироқ ҳаракат қилганимиз аниқ. Агар яхши ўйнасангиз ҳам гол ура олмасангиз рақиб биргина вазиятдан фойдаланиб, гол уриб ютиб кетиши мумкин. Бунақаси мураббийлик фаолиятимда бир неча бор юз берган. Агар ўз имкониятларимиздан фойдалана олмасак, мағлубиятга учрашимиз мумкин. Ўйлашимча, бугун футболчиларим ўз даражасида ҳаракат қилди. Гонгконг ҳам бугун қаттиқ қаршилик кўрсатди. Улар Осиё Кубогида Эронга қарши ўйинда яхши вазиятлар яратиб, гол кирита олмаганди. Бугун биз уларга деярли хавфли ҳужум ташкил қилиш имконини бермадик. Кейинги ўйинларда ҳам худди шундай ўйнашга ҳаракат қиламиз. ЖЧ саралашининг ҳар бир ўйини, очкоси жуда муҳим. Шу сабаб биз кейинги ўйинларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бугун биз ҳаракат қилган майдон ўлчами бироз кичик экан. Нега Эрон Гонгконгга қарши нормал майдонда ўйнайди, биз эса йўқ. Бу ҳақида жиддий ўйлаб кўриш керак. Майдоннинг кичиклиги режаларга таъсир қилиши мумкин эди, бироқ бугун биз ғалаба қозона олдик", - деди Катанец.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:23, 22.03.2024.
Ўқилди: 3568 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.