Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Гонгконгга қарши (2:0) ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
"Иккала таймда ҳам ўйинни назорат қилдик. Йигитларда гол уриб, ғалабани қўлга киритишимизга ишонч бор эди ва якунда ўзимизга керакли натижани қайд этдик.
Майдон ҳақида гапирмоқчи эдим. Биринчи ўйинда ҳам Туркманистон бизга қарши суниъий майдонни танлаган эди, бошқа ўйинларда эса бошқа стадионларда ўйнаган. Гонгконгнинг ҳам олдинги ўйинларини кўрдик, улар ўша учрашувларда нисбатан яхшироқ майдонда ҳаракат қилишган. Бугун биз жуда ёмон майдонда ҳаракат қилдик. ОФК бу борада қандайдир қарор қабул қилиши керак. Бу майдонлар ЖЧ саралаш ўйинлари талабига жавоб бермайди", - деди Шомуродов.