Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

"Байер"да ўйнаган юлдузлар: Кроос, Баллак, Бербатов...

Баҳо:
+ | -

"Байер" ажойиб мавсум ўтказмоқда. Алонсо шогирдлари ҳали бирорта мағлубиятга учрамаган ва ўзи иштирок этаётган барча турнирларда ғалаба қозонганишга даъво қилмоқда. Бир пайтлар Леверкузен клубида ўйнаган машҳур футболчиларни бугун эслаб кўрамиз.

Михаэль Баллак (1999-2002, 2010-2012)

2002 йил Баллак фаолиятида жуда ёмон йил бўлди. Ярим ҳимоячи "Байер" билан барча совринларни бой берди, кейин эса жаҳон чемпионатида кумуш билан кифояланди. Баллак уни 6 миллион еврога сотиб олган “Бавария” таркибида янги мавсумни бошлади. Мюнхен клуби таркибида Михаэль уч карра Германия чемпиони бўлди ва жами еттита совринни қўлга киритди. Шундан сўнг, немис юлдузи футболчиси "Челси" билан яхши вақт ўтказди. Олтита соврин ва Чемпионлар Лигаси финалида мағлубиятга учради. 2010 йилда Баллак "Байер"га қайтди ва у ерда фаолиятини тугатгунга қадар, яъни 2012 йилгача ўйнади.

Димитар Бербатов (2001-2006)

Ҳужумчи 2001 йилда Германияга кўчиб ўтди ва "Байер" унинг трансфери учун ЦСКА Софияга 2,5 миллион евро тўлади. Даставвал Бербатов захира ўйинчиси бўлган, унинг муваффақият йили эса Леверкузендаги учинчи йили бўлди. "Байер" билан сўнгги икки мавсумнинг ҳар бирида болгариялик футболчи камида 20 тадан гол урган. 21 та гол билан у Бундеслига тўпурарлари рўйхатида Мирослав Клозедан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Форварднинг ёрқин ўйини "Тоттенхэм"нинг эътиборини тортди, у футболчи учун 15,7 миллион евро тўлаган. 2008 йилда Бербатов клуб билан Англия лига кубогини қўлга киритган. Кейин Бербатов "Манчестер Юнайтед" билан икки карра Премьер-лига ғолибига айланди. 2010/2011 йилги мавсум якунида (Карлос Тевес билан бирга) бошқа ички совринлар, иккита Чемпионлар лигаси финали ва Премьер-лигада энг яхши тўпурар мақоми ҳам бор эди.

Артуро Видал (2007-2011)

Видал 2007 йилда "Байер"га келган. Бунгача у ўзини Чили ёшлар терма жамоаси таркибида кўрсатган. Канадада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида терма жамоа бронза медалларини қўлга киритди. "Байер"нинг спорт директори Руди Вёллер шахсан ўзи Чилига учиб, Видални "Баер"га ўтишга кўндирди. “Байер” бу трансфер учун “Коло-Коло”га 5,2 миллион евро тўлаган.

Видал Леверкузенда ажойиб йилларни ўтказди, аммо "Ювентус"га ўтгандан кейин (2011) жаҳон юлдузи мақомини олди. Шундан сўнг чилилик футболчи "Бавария", "Барселона", "Интер" ва "Фламенго" клубларида ҳам ўйнади.

Тони Кроос (2009-2010)

Немис ярим ҳимоячиси 2009 йил бошида Леверкузенга келганди. "Байер" Тонини мавсум охиригача ижарага олди, кейин эса "Бавария" билан шартномани яна бир йилга узайтирди. Кроос Леверкузенда жуда муносиб кўринди: 48 ўйинда 10 гол ва 13 голли узатма. Ёш футболчининг муваффақияти эътибордан четда қолмади ва у Германия терма жамоаси билан 2010 йилги Жаҳон чемпионати учун Жанубий Африкага жўнади. "Байер" футболчини сотиб олишни ўйлаб кўрди, аммо турнирдан сўнг Кроос Мюнхен клубига қайтди. Немис футболчиси 2014 йилгача "Бавария"да ўйнаган, шундан сўнг "Реал"га кетган.

Дани Карвахаль (2012-2013)

Баъзида Карвахал бутун фаолиятини "Реал Мадрид" тизимида ўтказгандек туюлади. Аммо 2012/2013 йилги мавсумда испаниялик футболчи "Байер"да ўйнади. Немис клуби ҳимоячини “Реал Кастилья”дан 5 миллион еврога сотиб олди, бир йилдан сўнг эса “Реал”нинг асосий жамоасига 6,5 миллион еврога сотди.

Леверкузенда Карвахаль асосий таркибда мустаҳкам ўйнади (36та ўйин). У битта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди. "Реал" тезда чора кўрди ва испанияликни ортга қайтарди.

Мадрид клуби таркибида Карвахаль 22 та совринни қўлга киритди, жумладан, бешта Чемпионлар Лигаси кубоги ва учта Испания чемпионатида. Дани ҳозир 32 ёшда ва ҳали ҳам "Реал Мадрид" либосида.

Сон Хин Мин (2013-2015)

Кореялик футболчи "Байер"га 2013 йилда кўчиб ўтганди. Унинг "Гамбург"дан трансфери 12,5 миллион еврога тушди. Сон икки йилни Леверкузенда ўтказди ва 87 ўйин ўтказди (29 гол, 11 голли узатма). 2015 йилда “Байер” кореялик футболчини "Тоттенхэм"га 30 миллион еврога сотди.

Сон ҳамон “Тоттенхэм”да ўйнайди. У клубда бир неча бор мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган, тўрт марта Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси бўлган ва 2021/2022 йилги мавсум якунида Муҳаммад Салоҳ билан бирга лиганинг энг яхши тўпурарига айланган.

Кай Ҳаверц (2016-2020)

Хаверц 2010 йилда “Байер” тизимига кирган, аммо 2016 йилда биринчи марта асосий жамоада ўйнаган. Ҳаверц “Байер” таркибида 150 та ўйин ўтказиб, 46 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Ёш футболчининг ёрқин ўйини "Челси" вакилларининг эътиборини тортди. Лондон клуби немис футболчисининг трансфери учун 80 миллион евро тўлаган.

"Челси" билан уч йил давомида Ҳаверц Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Сити" билан ўйинда (1:0) лондонликларга айнан Кай ғалаба келтирди. 2023 йилда Хаверц бир пойтахт клубини бошқасига алмаштирди. "Арсенал" немис футболчисини 75 миллион еврога сотиб олди. У ерда Кай ҳозирча Англия Суперкубогини қўлга киритди.

Киритилди: 13:24, 22.03.2024.
Ўқилди: 2631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.