"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ОАВ атрофидаги гаплар ҳақида гапирди.
"Менга ташқи шовқин аҳамияти йўқ, бор эътиборим кейинги ўйинга қаратилган. Охирги ўйинларда самарали ҳаракат қилдим ва жамоамга фойда келтирдим. Бу менинг асосий мақсадим - муҳим учрашувларда ўз ҳиссамни қўшиш. Гарчи мен одамларнинг бу барча суҳбатларини кўрсам-да, мен улар учун жавобгар эмасман", - деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, ОАВ хабарига кўра, 25 ёшли форвард келаси ёзда француз клубини тарк этади. Унинг "Реал"га ўтишга яқин қолгани хабар қилинганди. Мбаппенинг ўзи аввалроқ фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳали ҳал қилмаганини айтган эди. Франция чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 24 учрашувда 24 та гол урди. Унинг "ПСЖ" билан шартномаси келаси йил ёзида тугайди.