Кеча Польшада Украина терма жамоаси Босния ва Герцеговина устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Украина терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунин ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Узоқ паслар орқали бизга ўз ўйинини сингдирмоқчи бўлган рақибга қарши қийин ўйин бўлди. Кураш ва стандарт вазиятлар кўп бўлди.
Таслим бўлмаганимиз яхши. Биз ҳаракат қилдик.
Асосийси йигитлар таслим бўлишмади, охиригача ўйнашди, характер кўрсатишди. Бундай учрашувлар яхши тажриба олиб келади.
Мен бутун жамоага, барча йигитларга раҳмат айтмоқчиман", деди Андрей Лунин.