Бельгиялик ярим ҳимоячи Аксел Витцель фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар беришича, аргентиналик Лионель Месси ўйнаётган "Интер Майами" клуби "Атлетико" футболчисининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Вицель 42 ўйин ўтказиб, битта гол урди. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.