"Интер" ҳимоячиси Бенжамен Павар Италиядаги мухлислар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен жуда хурсандман, ақл бовар қилмайдиган мухлисларга эга ажойиб мамлакатни кашф этдим. Италиядаги мухлисларнинг иштиёқи ақл бовар қилмайди, мен Италияда ўйнаётганимдан хурсандман", - дея футболчининг сўзларини келтиради Telefoot.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси таркибида 30 миллион евро товон пули эвазига “Бавария”дан Италия клубига ўтган эди. Италия чемпионатининг жорий мавсумида Павар 17 ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.