Италия терма жамоаси ва "Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини Венесуэла ва Эквадорга қарши ўртоқлик ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
"Иккита ажойиб ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Аммо Европа чемпионатида яхши ўйин кўрсатмоқчи бўлсак, ҳали қиладиган ишлар бор. Икки ғалаба бизни некбинлик ва иштиёқ билан тўлдиради", - дея Пеллегрини сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.