Италия терма жамоаси Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва Англиянинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Гульельмо Викарио терма жамоада дебют қилди. У ўзининг муваффақиятли дебюти ҳақида фикр билдирди.
"Мен бу кунни, терма жамоадаги дебютимни қандай ўтказишимни анчадан бери режалаштирган эдим. Бундай жамоада буни уддалаганимиз маъқул. Биз бу ғалабага лойиқмиз. Энди мен бошқа режалар тузмаяпман, мен ҳозирги кун билан яшайман ва ўзимдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан", - деди Викарио pianetamilan.it билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади.