Испания терма жамоаси қанот ҳужумчиси Ламин Ямал Бразилияга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг (3:3) ўз фикрларини билдирди.
"Жамоа ҳар қандай рақиб билан рақобатлашишга қодир эканлигини кўрсатганидан хурсандман. Майдон ва рақибдан қатъий назар хотиржам ўйнашга ҳаракат қиламан", - дея 17 ёшли футболчи сўзларини келтирди Marca.