Мадриднинг "Реал" клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Бельгия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.
"Учрашув менга ёқди. Агар биз кетма-кет иккита ўйинда мағлубиятга учраганимизда, танқидлар остида қолган бўлардик", - деди Беллингем The Guardian билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалги спаррингда Англия терма жамоаси Бразилиядан 0:1 ҳисобида минимал мағлубиятга учраганди.
Беллингем Испания чемпионатида жорий мавсумда 22 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 16 та гол ва 3 та голли узатма бор.