"Барселона" ҳимоячиси Эктор Форт клуб афсонаси Карлес Пуйолдан ўрнак олишини айтди.
Асосан ҳимоя қанотларида тўп тепадиган 17 ёшли футболчи “кўк-анорранглилар”нинг собиқ сардорини ўзига асосий намуна деб атади.
“Пуйолнинг клубимиз ранглари ва гербини қандай ҳимоя қилгани таҳсинга сазовор ва бетакрор. Умид қиламанки, бир кун келиб мен ҳам шундай қила оламан", - дея ёш футболчининг сўзларини келтиради Managing Barca.
Эктор Форт “Барселона”нинг асосий жамоаси таркибида еттита ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Испаниялик футболчининг дебюти Чемпионлар лигаси декабрида "Антверпен"га қарши ўйинда бўлиб ўтди.