“Бавария”нинг канадалик ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг агенти Недал Хуосе футболчининг келажаги ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дэвис “Реал” эътиборини тортгани ҳақида хабар берилган эди.
“Бавария бизга ультиматум қўяётгани адолатсизлик. Футболчининг келажаги тўғрисида мавсум сўнгида қарор қиламиз. Ҳозир Алфонсога тазйиқ ўтказилаётгани адолатдан эмас. Бир йил олдин биз келишувга яқин эдик. Кейин клубнинг бутун раҳбарияти ўзгарди. Биз етти ой давомида ҳеч нарса эшитмадик. Ваҳолангки, бу вақт ичида мен ўзим клуб билан боғланишга ҳаракат қилдим.
Энди бизга ултиматум қўйилди ва биз икки ҳафта ичида жавобимизни айтишимиз керак экан. Бу — адолатсизлик. Кейинги шартнома Алфонсонинг фаолиятида жуда муҳим бўлади ва биз келаси мавсумда мураббий ким бўлишини ва жамоа қандай кўринишда бўлишини билмай туриб бир қарорга келишимиз керак. Шунинг учун бизнинг олдимизга қўйилган ультиматумни адолатсиз деб ҳисоблаймиз”, — дейди футбол агенти.