Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Евро-2024'ни ўтказиб юборадиган футболчилар рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

26 март куни 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи ўйинлари якунланди. Бўлиб ўтган ўйинлар натижаларига кўра, келаси йил ёзида Германияда бўлиб ўтадиган бўлажак турнирнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Бугун чемпионатда қатнашмайдиган футболчилар рамзий жамоасини тузишга қарор қилдик .

Дарвозабон

Лукаш Градецки ("Байер Леверкузен"). Ўз тарихидаги илк Германия чемпионлигига яқинлашаётган "Байер" дарвозабони. 34 ёшли дарвозабон Финляндия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Жамоа Еврога йўлланмани қўлга кирита олмади, чунки у саралаш турнирида учинчи ўринни эгаллади, Миллатлар лигасининг ярим финал ўйинида финлар Уелсга имкониятни бой берди (1:4).

Ҳимоячилар

Костас Цимикас (“Ливерпуль”). Европа чемпионатига чиқишига бир баҳя қолган Греция терма жамоаси футболчиси. Миллатлар лигаси ўтиш финалида греклар Грузияга пеналтилар сериясида мағлуб бўлишди.

Виктор Линдёлоф ("Манчестер Юнайтед"). Швеция терма жамоаси саралаш турнири орқали ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, Еврога йўлланмани қўлга кирита олмади. Бундан ташқари, шведлар Миллатлар лигасида омадсизликка учрадилар, у ерда охирги ўринни эгаллаб, C дивизионига тушиб кетишди.

Нурали Алип (“Зенит”). Қозоғистон терма жамоаси саралаш турнирини жуда яхши ўтказди, бироқ Дания ва Словенияни ортда қолдириб, юқори поғонага чиқа олмади. Жамоа Миллатлар лигаси орқали йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга эди, бироқ ярим финалда қозоғистонликлар Грецияга йирик ҳисобда мағлуб бўлишди (0:5).

Эмил Крафт (Ньюкасл). Маълумки, Швеция терма жамоаси ҳимоячиси 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичига чиқа олмади.

Ярим ҳимоячилар

Александр Головин (“Монако”). Ҳозирда Лига 1'нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган “Монако” ярим ҳимоячиси Россия терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирилгани сабабли Еврода ўйнамайди.

Генрих Мхитарян (“Интер”). Арманистон терма жамоаси саралаш босқичида омадсиз ўйнади ва “Д” гуруҳида атиги тўртинчи ўринни эгаллади. Фақат Латвия арманлардан ёмонроқ натижа кўрсатди. Жамоа Миллатлар лигасида ҳам муваффақиятсизликка учради, олти турда бор-йўғи уч очко тўплади.

Мартин Эдегор (“Арсеанал”). Норвегия терма жамоси сардори қўлидан келган барча ишни қилди, бироқ бир икки футболчининг меҳнати билан саралашдан ўтиб бўлмаслигини аввалги авлод вакиллари ҳам кўрсатиб қўйган эди.

Ҳужумчилар

Эдин Жеко(“Фенербахче”). Европа чемпионати финал босқичига чиқа олмаган Босния термаси сардори. Жеко учун бу фаолиятидаги энг сўнгги катта футбол турнири бўлиши мумкин эди.

Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”). Ушбу рўйхатдаги асосий юлдуз Норвегия терма жамоасида ўйнайди. Саралаш босқичида жамоа ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, турнирга йўлланма олди. Миллатлар лигасида норвегияликлар ярим финалга чиқиш учун қаттиқ курашган бўлса-да, якунда сербларга биринчи ўринни беришди.

Деян Кулусевски (“Тоттенхэм”). Швеция терма жамоасининг навбатдаги йирик турнирни ўтказиб юбориши керак бўлган яна бир вакили.

Бу йил Европа чемпионати Германиянинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирнинг илк ўйини 14 июнь куни, финал баҳси эса 14 июлга белгиланган.

Киритилди: 19:37, 29.03.2024.
Ўқилди: 2129 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.