Лиссабоннинг "Спортинг" клуби марказий ҳимоячиси Усмон Диомандега яна бир топ-клуб қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ 20 ёшли футболчига Англия Премьер-лигасининг гигантларидан бири, жумладан Лондоннинг “Арсенал” ва “Челси”, шунингдек, “Ливерпуль” ҳам қизиқиш билдираётган эди.
O jogo хабарига кўра, "Бавария" ҳам Диомандега эътибор қаратмоқда. Мюнхенликларнинг ивуарлик футболчига қизиқиши сўнгги пайтларда сезиларли даражада ошди. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Усмон Диоманде жорий мавсум “Спортинг Лиссабон” сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.