Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнини сақлаб қолди. Кучли юзталикда 4 нафар шахматчимиз бор

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси март ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 4 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов 4-ўринда қайд этилди. У аввалги рейтингда 11-ўринни эгаллаган эди. Жавоҳир Синдоров 50-ўринга тушиб кетди. Унинг аввалги қайд этган натижаси — 36-ўрин бўлган. Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (48-ўрин) ҳамда Нодирбек Якуббоев (75-ўрин) ўрин олган.



Эътиборлиси, Нодирбек ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда биринчи ўринда қайд этилган. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров олтинчи эгаллаб турибди. У март ойида бешинчи ўринда қайд этилган эди.



Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтказилган Prague Chess Festival 2024 турнирида муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин соҳиби бўлган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:53, 01.04.2024.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик