"Наполи" "Ювентус" ўринбосарлари жамоаси спорт директори Жованни Манна билан оғзаки келишувга эришди ва уни худди шундай лавозимга тайинланади. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Агар Манна "Наполи" таклифини қабул қилса, келаси ёздан бошлаб клубнинг трансфер ишларини назорат қилади. "Наполи" Маннага 2029 йилнинг ёзига қадар 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.
Миш-мишларга кўра, Манна "Фиорентина"нинг амалдаги бош мураббийи Винченцо Италиано билан бирга "Наполи"да ишлашни хоҳлайди.
"Наполи" 2022/23 йилги мавсум якунида Кристиано Джунтоли "Ювентус"га кетганидан сўнг ушбу лавозимга тайинланган ҳозирги спорт директори Мауро Мелузонинг ишидан кўнгли тўлди.