Филипп Фоден 2024 йилдаги иккинчи хет-тригини қайд этди.
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг биринчи дақиқасида “Астон Вилла” дарвозасини ишғол қилди, кейин эса 62 ва 69-дақиқаларда яна гол урди.
Инглиз футболчиси охирги марта 5 февраль куни бир учрашувда учта гол урган эди. Ўшанда у "шаҳарликлар"га "Брентфорд"ни (3:1) мағлуб этишга ёрдам берганди.