Алехандро Гарначо жорий мавсумда АПЛда учинчи бор дубл қайд этди.
"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 31-турида "Челси"га сафарда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Манкунианликлар вингери Алехандро Гарначо жорий мавсумда 3 марта Премьер-лига ўйинида 2+ гол урди ва 1998/99 йилги мавсумда Майкл Оуэндан кейин бу кўрсаткичга эришган 19 ёшгача бўлган биринчи футболчи бўлди. Аргентиналик футболчида учта дубл бор.
Премьер-лиганинг жорий мавсумида Гарначо 28 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол ва 3 голга ассистентлик қилди.