Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Постекоглу Сон ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Анге Постекоглу Сон Хён Мин келажакда максимал даражада эътироф этилишига ишонмоқда.

Жанубий кореялик футболчи 2015 йилдан буён “шпорлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Лондон жамоаси учун барча турнирларда 401 та ўйинда 160 та гол урган.

"У супер юлдуз, дўстим, менимча, у жаҳон даражасидаги ўйинчи. У дунёнинг нариги чеккасидаги Осиё Кубогига ўз терма жамоасини ҳимоя қилиш учун борди ва у ерда яхши ўйнади ва "Тоттенхэм"да ажойиб ўйин кўрсатишда давом этди.

Мен унинг жисмоний қобилиятлари пасайиб бораётганини кўрмаяпман - у келажакда ҳам худди шундай чўққиларни забт этишда давом этиши мумкин. Сон нафақага чиққанида Прьемер-лиганинг энг буюк ўйинчиларидан бири сифатида тарихга киришига шубҳам йўқ”, - деди Постекоглу шанба куни “Ньюкасл”га қарши ўйин олдидан.

Киритилди: 05:01, 13.04.2024.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик