Лондоннинг "Арсенал" клуби яқин келажакда жамоага 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан келиб қўшилган чап қанот ҳимоячиси Александр Зинченко билан хайрлашиши мумкин.
Gunner Blog хабарига кўра, футболчининг "канонирлар" билан шартномаси тугашига икки йил қолган. Айни дамда клуб қарор қилади: шартномани янгилаш ёки Александрни сотиш. Аввалроқ, "Арсенал" клубнинг асосий футболчилари билан бир қатор янги шартномалар имзолаган эди.
Аммо Зинченкога келсак, "канонирлар" украиналик билан ҳали музокарага ҳам киришгани йўқ. 27 ёшли Зинченко Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.