"Аталанта"да бир йиллик ижара асосида ўйнаётган "Милан" ҳужумчиси Шарль де Кетеларе Бергамо клубига тўлиқ ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ, "Аталанта" ижарага олинган футболчини сотиб олиш вариантидан фойдаланиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
"Аталанта" мени 23 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга, аммо бу уларнинг иши. Бу ерда қолишдан жуда хурсанд бўлардим, бу ерда бахтлиман. "Милан"га қайтиш вариантига келсак, бу, албатта, топ-клуб, лекин мен ўйнашни хоҳлайман. Мен 23 ёшдаман ва захирада қолишни истамайман”, деди Де Кетеларе.
Жорий мавсумда Де Кетеларе “Аталанта” сафида барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Милан" билан шартномаси 2027 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади.