Пайшанба куни “Вест Хэм” Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Байер”ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда Германия жамоаси ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Британиялик мураббий Дэвид Мойес матбуот анжуманида "Баер"нинг чемпионлиги ҳақида фикр билдирди.
“Уларнинг лигада ғалаба қозонгани ажойиб. Улар бу муваффақиятни муносиб нишонлашлари керак. Умид қиламанки, улар бир нечта немис брендларидан кўп пиво ичишган", — деди Мойес.
Эслатиб ўтамиз, “Байер” мавсум якунланишига беш тур қолганда Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди.