"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Микель Артетанинг "Арсенал"и ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу ҳафтада “канонирлар” “Бавария”га умумий ҳисобда (2:3) ютқазиб, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишди.
"Бу "Арсенал" Почеттино давридаги "Тоттенхэм"га айланиши мумкин. Мен бу жамоага қойил қолдим, лекин улар ҳеч қачон ҳеч нарса юта олишмади. Агар "канонирлар" тезда ўзларига келишмаса, улар Премьер-лигада муваффақиятсизликка учрайди.
Артета яхши иш қилганини ва "Арсенал"ни чемпионликка даъвогарга айлантирганини тан олиш керак. Аммо, агар тарих Микелнинг Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида ғалабасиз ўтган даврини эслаб қолса, ёмон бўлади", - деди собиқ футболчи.
"Арсенал" Англия чемпионатида пешқадам "Манчестер Сити"дан икки очко ортда қолмоқда.