Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" йўлидан бормоқчи

Баҳо:
+ | -

Сўнгги хабарларга кўра, "МЮ" яқин давр ичида "Реал" ва "Барселона"нинг ҳаракатларини жиддий кузатмоқда. Аммо бу сафар футболчилар борасида эмас, балки уй стадион борасида ушбу кузатувлар олиб борилмоқда. Негаки, икки испан гиганти яқин давр мобайнида ўз ўйингоҳларини янгилади ва янгиламоқда. Шу сабабли "қизил иблислар" раҳбариятининг диққат-эътибори айнан уларга қаратилган. Негаки, "Манчестер Юнайтед" ҳам "Олд Траффорд"ни замонавийлаштиришни мақсад қилган. Аслини олганда, ушбу мақсад клуб эгаси Сир Жим Рэтклиффга тегишли бўлиб, у Англия шимолида "Шимолдаги Уэмбли"ни барпо этишни истайди. У бу орқали Европанинг энг зўр стадионларига рақобат уйиштирмоқчи.

Рэтклифф ўз режасини осонликча амалга ошириб бўлмаслигини яхши билади. Чунки янгу иншоатга 2 миллиард фунт-стерлинг маблағ зарур. Ҳукумат ёрдамисиз эса, бунча пулни хусусий сектордан жалб қилиш имконсиз иш. "Legends International" қурилиш компаниясининг мутахассислари "Олд Трафорд"ни янгилаш харажатларини ҳисоблаб чиқишди. Унга кўра, таъмирлаш ишлари 2 миллиард эмас, балки 1 миллиардга тушиши мумкин. Қурилиш арзонроқ бўлишига қарамай, унинг таркибида Рэтклифф орзусидаги каби "МЮ"нинг хусусий дўконлари, бар, кафе ва ресторанлар бўлади. Бу лойиҳа эса узоқ келажакда анча даромад олиб келиши мумкин.

Агарда қурилиш бошлангудек бўлса, клуб бошқа майдонга кўчиб туришга мажбур бўлади. Шу сабабли, бундай даврда даромадлардан айрилмаслик тадоригини ҳам кўриш зарур. Бунда Рэтклиффга "Реал" ва "Барселона" қўллаган тажриба асқотади.
Масалан, "Барселона" ўз уй стадионига 1.3 миллиард фунт сармоя жалб қилган. "Реал"нинг янги кўринишдаги "Бернабеу"си эса, клубга нақ 1.5 миллирд фунт ёки 2 миллиард долларга тушган. Шунга қарамай, янги ўйингоҳ эскисидан анча фарқ қилади. Хусусан, томошабин ўриндиқлари сони 5 мингтага оширилган. Шунингдек, том ва ўйин майдонини ҳаракатлантирса бўлади. Бундан ташқари, стадион тагига 450 та автомобил сиғадиган паркинг жойлаштирилган.
Ана шундай катта фойда келтирадиган янги лойиҳаларни кўрган Рэтклиффнинг "пайтавасига қурт тушган". У ҳам Испания гигантининг стадионига рақобатчи бўла оладиган, ҳатто ундан ҳам яхшироқ иншоат қуришни хоҳлайди.

Юқоридагилар ҳақида Рэтклифф шундай дейди: "Менимча, "МЮ"га янги стадион керак. Шонли клуб ва унинг бренди учун бу нарса айни муддао бўлган бўларди. Агарда "Реал" ва "Барселона"нинг бу борада қилаётган ишига қарасангиз, мен нимани истаётганимни дарров англайсиз. Уларнинг стадиони яхши эди. Аммо янада яхшиланмоқда. Бизнинг улардан нимамиз кам? Англияда бугун "Бернабеу" каби лойиҳалар мавжуд эмас. Ваҳолангки, АПЛ Ла-лигадан ҳар томонлама устун. Шундай экан, биз ҳам Европадаги рақибларимизга бу борада ҳам рақобат уйиштиришимиз лозим".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:11, 20.04.2024.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.