"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида жамоанинг чемпионлик учун имкониятлари ҳақида гапирди.
“Биз чемпионликни бир марта қўлга киритдик, бу менинг Премьер-лигадаги энг севимли мавсумим эди! Қолган барча вазиятларда биз мағлуб бўлдик, аммо чемпионлик учун курашни ҳар доим қизиқарли ўтказдик. Агар биз буни яна қила олсак, эҳтимол бу сафар омад бизга табассум қилади. Лекин ким билади. Биз имкон қадар кўпроқ ўйинда ғалаба қозонишга, имкон қадар кўпроқ очко олишга ҳаракат қилишимиз керак. Бу барчамиз учун тиғиз мавсум; Ҳаммага омад керак, ҳар бир жамоага керак", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.
Англия Премьер-лигасида 33 та ўйиндан сўнг "Арсенал" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Ливерпуль” иккинчи, “Манчестер Сити” эса учинчи ўринда. Шу билан бирга, “шаҳарликлар” битта кам ўйин ўтказишди.