"Барселона"нинг жорий мавсумдаги 6 трансферидан бештаси ҳозирча клуб умидларини оқлай олмади. Фақат Гюндоганнинг шартномасини нисбатан муваффақият деб аташ мумкин - у ярим ҳимояда мавсум бўйича жароҳатсиз асосий таркибнинг ўзгармас ўйинчиси бўлиб қолди. Канселу, Феликс, Иньиго Мартинес, Витор Роке ва Ориол Ромеу эса кўпинча захирадан майдонга тушишади.
Жоау Канселу - ўйиндаги пасайиш ва хатолар
Кўпчилик португалияликнинг ҳужумдаги ўйинини қайд этган мавсумнинг биринчи ярмини муваффақиятли ўтказганидан сўнг, Канселу "ПСЖ" ва "Реал"га қарши ўйинлардаги хатолар туфайли ўзини мухлислар танқидига "ташлади".
Витор Роке - деярли ўйин амалиётисиз қолмоқда
Каталонияликлар сафига қишда Левандовскининг ўринбосари сифатида олиб келинган Роке жорий йилнинг иккинчи ярмида деярли ҳеч қандай ўйин амалиётига эга бўлмади. У Чемпионлар лигасида майдонга тушмади: на 1/8да "Наполи"га қарши, на 1/4 "ПСЖ"га қарши, Роке яна "Бернабеу"даги энг муҳим "класико"ни захирада кузатиб борди. Хави унинг захирада қолдирилиш сабабларини мослашишдаги қийинчиликлар билан изоҳлайди.
Иньиго Мартинес - Кубарсининг "қурбони"
Мартинес марказий ҳимояда тез-тез майдонга тушиши кутилганди, аммо ёш Пау Кубарсининг порлаб чиқиши уни захира ўриндиғига михлаб қўйди. Мартинес Чемпионлар лигаси доирасида "Наполи" ва "ПСЖ"га қарши ўйинларда захирада ўтирди.
Жоау Феликс - Рафиньяга рақобатда ютқазди
Феликс "Барса"да яхши статистика кўрсатмоқда, унинг ҳисобида 10 та гол ва 6 та голли узатма бор, лекин у барибир захирада қолмоқда. Кучлироқ, тезроқ ва ҳал қилувчи вазиятларда совуққонроқ бўлган Рафинья Феликснинг ўрнини эгаллади ва чап қанотни ўз қўлига олган Ямал билан тандемда ўйнамоқда. Ўтган ҳафтадаги "класико"да Жоау ўзининг "омадсиз сериясини" буза олмади - у ҳеч қачон "Лос-бланкос"ни ҳеч қачон мағлуб эта олмаган, яна дарвозага ҳам гол киритмаган.
Ориол Ромеу - асосий таркибдан захира ўйинчисигача
Мавсум бошида Ориол бошланғич таркибда майдонга тушаётганди, аммо ярим ҳимояда умидларни оқлай олмади, асосий таркибдаги ўрнини йўқотди ва захира футболчиси сифатида камдан-кам ҳолларда майдонга тушмоқда.