"Манчестер Юнайтед"нинг ҳаммуаллифи сэр Жим Рэтклифф футбол агенти Жорже Мендеш билан учрашди.
Мендеш жаҳон футболидаги энг нуфузли агентлардан бири бўлиб, унинг мижозлари орасида Криштиану Роналду, Бернарду Силва, Дарвин Нуньес, Педру Нету ва Жозе Моуриньо каби юлдузлар бор.
Кўп жиҳатдан айнан Мендеш билан ҳамкорлик "Вулверхэмптон"га Премьер-лигада ўз ўрнини топишига ёрдам берди. "Ноттингем Форест" ҳам тез-тез Жорже хизматларига мурожаат қилади.
Энди "МЮ"нинг янги раҳбарияти Мендеш билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Daily Mirror нашри хабарига кўра, бу биринчи навбатда "қизил иблислар"нинг "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жоау Невешга қизиқиши билан боғлиқ, унинг манфаатларини Жорже ҳимоя қилади.
Португалия терма жамоасига чақирилган 19 ёшли Невеш "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
"Манчестер Юнайтед" шунингдек, Мендешнинг бошқа мижозларига, масалан, "Милан" ҳужумчиси Рафаел Леауга қизиқиш билдириши мумкин.