Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Холанд: "Кўп ўйламаслик муҳим"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Ноттингем Форест" устидан қозонилган ғалабадан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

Норвегиялик футболчи Англия Премьер-лигасининг якшанба куни “Ноттингем Форест”га (2:0) қарши ўйиннинг 62-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 71-дақиқада гол уриб, таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди. Эслатиб ўтамиз, форвард жароҳати сабаб олдинги икки учрашувни ўтказиб юборганди.

“Асосийси ғалаба қозониш ва диққатни жамлаш. Энг муҳими, кўп ўйламасликдир, айниқса бундай пайтларда. Сиз фақат ишингизни қилишингиз керак. Сиз доимо ўйлаб ақлдан озишингиз мумкин, ундан кўра дам олишингиз, завқланишингиз ва кейин навбатдаги ўйинга эътибор қаратишингиз муҳимроқ", - дея Холанднинг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" матбуот хизмати.

Киритилди: 08:59, 29.04.2024.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6834]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5969]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4417]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3351]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3314]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3052]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2629]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2288]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1956]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1881]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик