"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз футболчиларига ишониш муҳимлиги ҳақида гапирди.
"Сиз очко йўқотолмайсиз - ўйинчиларингизга ишонинг, бу муҳим нарса ва кучли қурол. Биз ўша тўртта ўйинда мағлуб бўлишимиз мумкин эди, лекин бу менинг ўйинчиларимга ишонмаганимни англатмайди - бу мумкин эмас, чунки мен уларни биламан.
Бу менинг фикримни умуман ўзгартирмайди. Биз бу мамлакатнинг ҳеч бир клуби қилмаган нарса учун курашяпмиз ва буни хоҳлаймиз", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда «Манчестер Сити» расмий сайти.