Кириш Регистрация

Лаутаро Месси билан ўртасидаги муносабатлари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лаутаро Мартинес Лионель Мессига бўлган муносабати ҳақида гапирди.

"Мен унинг дўсти ва ўртоғиман. Гап ўз номини футбол тарихига ёзган футболчи ҳақида кетмоқда. Ҳатто машғулотларда ҳам у бутунлай бошқа спорт тури билан шуғулланаётгандек туюлади.

У сиз ҳеч қачон кўрмаган нарсаларни ўйлаб топади. У рақобатдаги ҳақиқий йиртқич, у ҳеч қачон ютқазишни истамайди”, - дейди “Интер” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси.

Месси ва Мартинес Аргентина терма жамоаси таркибида 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида, Финалиссимада ва 2021 йилда Америка Кубогида ғолиб чиқишган.

Киритилди: 07:24, 06.05.2024.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.