Кириш Регистрация

АПЛда Салоҳдек самарадорлик кўрсатган футболчи олдин бўлмаган

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад Салоҳ Премьер-лигада голларда иштирок этиш бўйича рекорд ўрнатди.

"Ливерпуль" АПЛнинг 36-турида "Тоттенхэм"га қарши ўйнади (4:2). Мисрлик футболчи баҳсда гол ва голли узатмани амалга оширди.

Салоҳ Премьер-лига тарихида кетма-кет уч мавсумда 10+ гол урган ва 10+ голли узатма берган биринчи футболчидир. Жорий турнирда Муҳаммад ҳисобида 29 ўйинда 18 та гол ва 10 та голли узатма бор.

Шунингдек, у ушбу мусобақада беш хил мавсумда 10+ гол урган ва 10+ голли узатма берган Уэйн Рунидан кейин иккинчи футболчига айланди.

Киритилди: 07:46, 06.05.2024.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.