Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси ярим финали жавоб учрашувида “Бавария” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) финалдан умидлари билан ўртоқлашди.
“Зидан - менинг намунам. Мен унинг биринчи финалида "Реал" сафида қилган ишини такрорлашни истардим. Мен жуда ҳурсандман. Менинг оилам бу ўйинни трибунадан томоша қилди ва бу ғалаба таъмини янада ширин қилди. "Реал" билан биринчи Чемпионлар лигаси финалим жуда ҳиссиётларга бой бўлади. Бу ақлдан озган! Ишониш мумкин эмас! Эҳтимол, бу содир бўлиши мумкин бўлган ягона йўлдир. Менинг биринчи финалим. Англияда "Боруссия"га қарши. Биз уларга ҳурмат кўрсатишимиз керак - улар бу финалга муносиб эдилар. Эски дўстларни кўриш ёқимли бўлади. Менимча, телефонимни эртага эрталабгача ўчирганим маъқул", - дея Беллингемнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Мадридликлар умумий ҳисобда ғалаба қозонишди (2:2 ва 2:1), шунинг учун улар Чемпионлар лигаси финалига йўл олди ва у ерда "ПСЖ"ни мағлуб этган "Боруссия" билан учрашади. Финал 1 июнь куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади.