"Милан" янги мавсумда Стефано Пиоли ўрнига келадиган номзодни танлаш ишларини олиб бормоқда.
Журналист Стефано Лонгари хабарига кўра, "россонерилар" раҳбарияти сўнгги воқеалардан сўнг истеъфога чиқарилиши кутилаётган Хавини кузатмоқда. Агар у каталонияликлардан кетса, "россонерилар" уни жамоага олиб келмоқчи.
44 ёшли Хави яқиндагина "кўк-анорранглилар" билан келаси мавсумда ҳам ишлашини эълон қилганди.