Кириш Регистрация

Дзюдо. Келдиёрова ЖЧда яна совриндор бўлди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Бугун аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова якунда кумуш медалга сазовор бўлди.

Келдиёрова чемпионлик баҳсида Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори, италиялик Одетте Жуффрида билан беллашди.

Қизиқарли кураш Жуффриданинг ғалабаси билан якунланди ва ҳамюртимиз иккинчи ўрин билан чекланди. Ушбу натижа Диёрага жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 1400 очко тақдим қилади.

Маълумот учун, Диёра Келдиёрова фаолиятида кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатларининг финалида курашди.

У бундан аввал 2023 йил Дохада бўлиб ўтган дунё биринчилигида ҳам кумуш медални қўлга киритган эди.

Киритилди: 21:08, 19.05.2024.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4780]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4479]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4238]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3494]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3441]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3260]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2961]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2855]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2519]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик