Александр Зинченко ўзи ва "Арсенал" учун мавсумни сарҳисоб қилди. "Арсенал" Премьер-лигада "Манчестер Сити"дан 2 очко ортда қолиб, 2-ўринни эгаллади.
"Мен жамоа билан фахрланаман ва "канонирлар" аъзоси эканлигимдан хурсандман.
Клуб учун мавсум тугади ва афсуски, биз хоҳлаган нарсага эриша олмадик. Аммо клуб тўғри йўлда эканлигига ишончим комил.
Шахсан бу менинг энг яхши мавсумим бўлмаганини биламан ва биринчи навбатда, барча мухлислар ва танқидчиларга анча кучлироқ бўлиб қайтишга ваъда бераман.
Кучли қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат ва тез орада кўришгунча", - деди “Арсенал” ҳимоячиси.