"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" вингери Майкл Олисе учун курашда пешқадамлик қилмоқда.
Манкунианликлар 22 ёшли футболчи учун Лондоннинг "Челси" жамоаси билан кураш олиб боришмоқда. Журналист Руди Галеттининг фикрича, “қизил иблислар” Олисе учун курашда рақибларидан олдинда, аммо “Челси”ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Вазият ўзгариши мумкин ва кўп нарса ҳали тайинланмаган "кўклар"нинг янги мураббийининг талабларига боғлиқ бўлади.
Transfermarkt экспертлари Майкл Олисенинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда, аммо "Кристал Пэлас" ўз раҳбари учун янада кўпроқ сумма сўраши мумкин. Ўтган ёзда футболчи "бургутлар" билан 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди.