Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Миржалол Қосимов: «Бу ўйин футболнинг безаги бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-туридан ўрин олган «Нефтчи» – ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

«Нефтчи»ни ғалаба билан табриклаймиз. Футболнинг безаги бўлди. Мухлислар роҳатланишди. Курашларга бой бўлди, иккала жамоа майдонга ғалаба учун чиқишганди. Чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Оғир ўйин бўлишини билгандик. Ютқазишни ҳам билиш керак. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

Бу ердан туриб гапириш осон. Ҳимояланиш бор, ҳимоядан қарши ҳужумга ўтиш ва кейин яна ҳимояланиш керак бўлади. Бу тўғрисида дарвозабонларни мураббийи ҳам бор, улар ҳам таъкидлашади. Ҳамма жуда яхши билади. Менимча, у Олмалиқда ҳам гол урганди. Ҳозир ечиниш хонасида ҳам айтдим, гол урилишидан 3-4 дақиқа олдин бизда жуда қулай имконият бўлганди, тўғрими? Нодир тўпни оширганида Хуршид бирга-бир чиқиб гол уриб кетиши мумкин эди. Футбол шунақа. Битта эпизод ўзгартириб юборади. Ўша пайтда тўпни шеригига узатганида, Худо билади, гол урармиди-йўқми, аммо у тўғри ҳаракат қилган бўларди. Футбол жамоавий ўйин. Бундай қилиш яхши эмас, буни кийиниш хонасида ҳам айтдим. Охир-оқибат бизга жарима зарбаси белгиланди.

Дарвозабон – ярим жамоа. Агар дарвозабон жамоани қутқармаса қийин. Ўзинглар ҳам Европа, Осиё футболини кўрасизлар. Дарвозабонларда масъулият катта. Қанча кўп қутқарса жамоа шунча кўп ютади. Шу боис дарвозабон ярим жамоа деб бекорга айтилмаган.

Дуранг бўлса адолатли бўларди. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Айтдимку, қийин бўлишини билгандик. Қолаверса, меҳмонда «Нефтчи»га қарши ўйнаш ҳам осон эмас. Ҳар бир эпизод остин-устун қилиб юбориши мумкин. 90 дақиқа ичида яримта вазият бўлиши мумкин. Ўшани голга айлантира олинса унда бошқа бўлади. Иккинчи бўлимда яққол вазиятимиз бўлди. Кейин устунга тегиб чиқиб кетди. Қанотдан оширилган тўпга Рухадзе озгина ета олмади. Сардор бунгача боши билан учта гол урган бўлса, бу сафар ўхшамади. Бунақанги учрашувларда курашга бой бўлган, майдоннинг ҳар бир қарич ерида кураш бўлганида имкониятларни ҳам кўп ярата олмайсан. Кийиниш хонасида футболчиларга миннатдорчилик билдирдим. Менимча, стадионга келган мухлислар маза қилиб кетишди. Бу нарса тарихга ўтди. Ҳаётда ҳамма нарсани ютиб бўлмайди, лекин тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувга таёрланиш лозим. Бошни баланд кўтариш ва хулоса чиқариш керак, шу холос.

Аҳмадалиевда ҳам жароҳати бор. Ҳали улар тайёр эмас. Тайёр бўлмай туриб майдонга туширсак яна қайталаниб қолса...Битта ўйин сабр қилсак, масалан 10 та ўйинда ёрдам беради. Тушунаман, агар охирги учрашув бўлганида муаммо йўқ эди, кейин таътилга чиқиб даволанса бўлаверарди. Майдонга тайёр бўлганлари тушишади", — деди Қосимов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:21, 27.05.2024.
Ўқилди: 7021 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.