Кириш Регистрация

Бокс. Майк Тайсон самолётдан тўғри касалхонага олиб кетилди

Баҳо:
+1 | -

Майамидан Лос-Анжелес шаҳрига учган бокс афсонасини фавқулодда госпиталга олиб кетишга тўғри келди.

Гувоҳларнинг айтишича, самолёт қўнишига ярим соатдан кўпроқ вақт қолган бир пайтда бортда шифокор борми деган эълон янгради. Натижада "Темир Майк" самолётдан тўғри тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.

"Мистер Тайсонда ҳаммаси жойида. Қўнишимизга 30 дақиқада қолган бир пайтда Майкнинг ошқозондаги язваси, яъни яраси безовта қила бошлади. Бунинг натижасида бош айланиши, чанқоқдан оғиз қуриши ҳолатлари юзага келди. Бахтимизга ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Самолёт бортида бизга биринчи ёрдамни берган, кейинчалик шифохонада ғамҳўрлик қилган тиббиёт ходимларига раҳмат айтамиз", - дея The New York Post нашрига маълумот берган Тайсоннинг вакили.

Ҳозирча, Майк Тайсон билан бўлиб ўтган воқеа унинг 20 июль куни Арлингтонда Жейк Полга қарши ўтказадиган жангига таъсир ўтказадими-йўқми, ҳозир бу маълум эмас.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 12:54, 28.05.2024.
Ўқилди: 5788 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4780]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4479]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4238]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3494]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3441]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3260]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2961]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2855]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2519]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2473]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик