Кириш Регистрация

"Интер" Лаутарони сотувга қўйишга мажбур бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳужумчи Лаутаро Мартинес билан янги шартнома шартлари бўйича келиша олмаяпти.

"Нерадзуррилар" раҳбарияти сардор билан янги мавсум бошлангунга қадар келишувга эришишга умид қилмоқда, аммо бу осон бўлмайди - ҳозирча томонлар келишувга эришишдан йироқ. Журналист Фабрицио Бязиннинг ёзишича, клуб яқин вақт ичида Мартинеснинг агентидан аниқ жавоб олишни кутмоқда. Агар 26 ёшли аргентиналик ҳали ҳам муросага рози бўлмаса, келажакда уни текинга йўқотмаслик учун "Интер" уни катта эҳтимол билан сотувга қўяди.

Лаутаро Мартинеснинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 110 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 08:34, 29.05.2024.
Ўқилди: 1520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.