Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Реал"нинг англиялик ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг ўйини ҳақида гапирди.
"Бу Беллингем учун ажойиб йил бўлди. Мен унинг ўйинидан мамнунман", - дея Саутгейтнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Ўтган мавсумда 20 ёшли футболчи барча турнирларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 23 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.