Футбол ишқибозлари ва мутахассислари ўртасида 2024-йилда “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши ҳақида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Олдинда иккита энг йирик қитъа турнири - Европа чемпионати ва Америка кубоги бор - лекин ҳозирда "Олтин тўп"ни "Реал Мадрид" футболчиларидан бири қўлга киритиши мумкин деган фикр бор.
2023/2024 йилги мавсумда Мадрид клуби ишончли тарзда Испания чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигаси кубогига эга чиқди.
Bet365 экспертларининг фикрича, “Олтин тўп”ни фақат беш нафар футболчи қўлга киритиши мумкин.
Улар ҳаттоки бу бешликдаги ҳар бир футболчининг имкониятларини ҳисоблаб чиқишди: Винисиус Жуниор - 61%, Жуд Беллингем - 23%, Килиан Мбаппе - 7%, Тони Кроос - 6%, Харри Кейн - 3%.