"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Мерино "Барселона"нинг асосий мақсадига айланди.
“Кўк-анорранглилар” ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришнинг кўплаб вариантларини ўрганиб чиқишди ва натижада клуб қарорини қабул қилувчилар бир овоздан Испания терма жамоасининг 27 ёшли футболчисини танлашга қарор қилишди, деб хабар бермоқда Sport. "Барселона" Мерино Ханс Дитер-Флик қўл остида жамоанинг муҳим қисмига айланиши мумкин деб ҳисоблайди ва ярим ҳимоячининг асосий кучли томонларидан бири одатдаги 4-3-3 ва 4-2-3-1 схемаларида тенг даражада яхши ўйнаш қобилияти деб айтилди.
Микель Меринонинг "Реал Сосьедад" билан шартномаси келаси йили тугайди, шунинг учун трансфер "Барселона"га 30 миллион еврога тушиши мумкин.