Кириш Регистрация

Мусиала: "Менимча, Компани "Бавария"га мос келади"

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала жамоанинг янги бош мураббийи Венсан Компани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен Компани билан ишлашни интиқлик билан кутаман. “Манчестер Сити”да у билан бирга ўйнаган Лерой Сане ва “Бёрнли”да ўйнаётган бир дўстимдан у ҳақида кўп яхши гапларни эшитганман.

Ҳа, "Бёрнли" Премьер-лигадан тушиб кетди, аммо Компани ҳимоявий услубда ўйнаб, очко олишни истамади у ўз фалсафасига содиқ қолди ва бу мураббий учун камдан-кам учрайди. Менимча, унинг ғоялари "Бавария"га жуда мос келади. Сане менга айтганидек, у ҳар бир машғулотга жиддий эътибор қаратади, асосий эътиборни тўпга эгалик қилишга қаратади", - деди Мусиала.

Киритилди: 06:30, 12.06.2024.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.