"Лейпциг" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ёзда жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор, дея хабар берди AS нашри.
Манбага кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи хизматларига "Барселона", "МЮ" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
Ольмонинг "буқалар" билан шартномаси 2027 йилда тугайди. Transfermarkt уни 50 миллион еврога баҳоламоқда.