Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

ММА. Чимаевнинг ўрнини россиялик спортчи эгаллайди

Баҳо:
+ | -

22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган UFC турнирининг асосий жангида россиялик жангчи Икрам Алискеров БАА вакили Ҳамзат Чимаев ўрнини эгаллайди.

Чимаев соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли австралиялик Роберт Уиттакерга қарши жангда қатнаша олмайди. 

Чимаев ва Уиттакер ўртасидаги жанг 22 июнь куни Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган UFC Saudi Arabia турнирининг асосий сарлавҳаси бўлиши керак эди.

Аввалроқ жангчи Муҳаммад Эскирхонов ижтимоий тармоқларда Чимаевнинг касалхонада ётгани акс этган суратни чоп этган эди.

Кейинроқ UFC матбуот хизмати бўлажак жангда Чимаев ўрнига россиялик Икрам Алискеров майдонга тушиши ҳақида хабар берди.

Чимаевнинг менежери Маҳди Шаммаснинг айтишича, жангчи Уиттакерга қарши жангга тайёргарлик кўраётганда бир неча бор касалхонага ётқизилган. “Касаллик жиддий эди ва унга тайёргарлик кўришга имкон бермади.

У ҳеч қачон тиклана олмади, шу боис жангдан воз кечиб, касалхонага боришга қарор қилинди”, — деди Шаммас. Менежернинг сўзларига кўра, Чимаев касалхонага ётқизилганидан кейин бир неча ойдан сўнг тузалиб кетади.

Киритилди: 16:06, 14.06.2024.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.